АҚШ элчихонаси Green Card ютиб олган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчихонаси Diversity Visa (Green Card) дастури ғолибларини суҳбат чоғида сохта ҳужжатлар тақдим этмасликка чақирди. Акс ҳолда виза олиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

«Виза олишда сохта ҳужжатлар ёки нотўғри маълумотлар тақдим этишни маслаҳат берадиган учинчи шахсларга ишонманг. Виза олишдан умрбод маҳрум қилинишингиз мумкин», дейилади элчихона баёнотида. 

2022 йилда Green Card учун бутун дунёдан жами 7 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Уларнинг 2 фоиздан камроғи иммиграция ҳуқуқини олган – 119 262 киши. Ўзбекистон тасдиқланган Green Card сони бўйича Миср ва Жазоирдан кейин жаҳонда учинчи ўринни эгаллади: 5511 нафар ўзбекистонлик Америкага кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлди. < ... Читать дальше »

Категория: Новости | Просмотров: 77 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

Вазирлар Маҳкамасининг “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланмоқда.

Қуйидаги офатларга алоҳида эътибор қаратилади:
  • зилзила;
  • ер ва тош кўчиши;
  • кучли шамоллар;
  • қор кўчиши;
  • қурғоқчилик;
  • сел ва сув тошқини;
  • табиий ёнғинлар;
  • табиий ҳодисалар билан боғлиқ техноген хавфлар.

Миллий ҳа ... Читать дальше »

Категория: Новости | Просмотров: 63 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

UNG Petro шохобчаларида бу маркадаги бензин нархи 7500 сўмдан 8600 сўмга кўтарилди. Март ойида чегирма эълон қилинишидан олдинги нарх 9000 сўмдан юқори эди.

“Ўзбекнефтгаз”нинг UNG Petro АЁҚШларида Аи-92 маркали бензин учун март ойидан буён амал қилиб келган чегирма бекор қилиниб, нарх 7500 сўмдан 8600 сўмга кўтарилди.

Наврўз байрами арафасида эълон қилинган чегирма 1 майгача давом этиши белгиланган, лекин кейин уни бекор қилиш номаълум муддатга қолдирилган эди.

Ўшанда Энергетика вазирлиги чегирма муддатини узайтириб, май ойи ичида нарх 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилаётганини маълум қилганди. Лекин амалда бундай бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Аи-92 бензини вақтинча акциядан олдин 9000 сўмдан юқори нархда сотилаётганди.

... Читать дальше »
Категория: Новости | Просмотров: 75 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензинининг нархи 8600 сўмдан 9200 сўмга оширилди. Бу март ойидан буён амал қилиб келган чегирма бекор қилингани билан изоҳланмоқда.

«Ўзбекнефтгаз»нинг UNG Petro АЁҚШларида АИ-92 маркали бензин нархи 8600 сўмдан 9200 сўмга кўтарилди.

Компания ахборот хизматининг Kun.uz’га изоҳ беришича, бу март ойидан буён амал қилиб келган чегирма муддатининг тугаши билан боғлиқ.

Наврўз байрами арафасида эълон қилинган чегирма 1 майгача давом этиши белгиланган, лекин кейин уни бекор қилиш номаълум муддатга қолдирилган эди.

Ўшанда Энергетика вазирлиги чегирма муддатини узайтириб, май ойи ичида нарх 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилаётганини маълум қилганди. ... Читать дальше »

Категория: Новости | Просмотров: 70 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

Август ойида пули олдиндан тўланган автомобиллар йил якунигача ўз эгаларига топширилади. UzAuto Motors кейинчалик шартнома тузилганидан кейинги кутиш муддати 3 ойдан ошмаслигига ваъда бермоқда.  

Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 мингга яқин Chevrolet Cobalt, Lacetti, Labo ва Damas автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилган. Бу ҳақда UzAuto Motors ахборот хизмати хабар берди.

“Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.

Кутиш вақтининг узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади”, дейилади расмий муносабатида.

Аввалроқ, 8 ойлик танаф ... Читать дальше »

Категория: Новости | Просмотров: 65 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

Ортда қолаётган ҳафта давомида мамлакатимизда рўй берган муҳим воқеа-ҳодисалар шарҳи билан Kun.uz дайжестида танишинг.

Video Player

Умра зиёратига оид янгиликлар

Энди Ўзбекистон фуқаролари ҳам Саудия Арабистонига кириш учун электрон виза олиши мумкин. Подшоҳлик ... Читать дальше »

Категория: Новости | Просмотров: 69 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардаги бир-биридан фарқли, ранг-баранг мозаикаларни кўрган бўлсангиз керак. Улар аллақачон Тошкентнинг ташриф қоғозига айланган – туристлар учун улар қизиқарли санъат асарларидир. Мозаикалар 1966 йилдаги даҳшатли зилзиладан кейин вужудга келган – собиқ СCСР давлатлари бу санъат намуналарини биргаликда яратган. Kun.uz пойтахт мозаикаларининг тарихи, архитекторлар нега уйларни мозаикалар билан безатгани, улар қандай маъно англатиши ҳақида видео тайёрлади.

Video Player
... Читать дальше »
Категория: Новости | Просмотров: 70 | Добавил: admin | Дата: 16.08.23 | Комментарии (0)